1

Тошкент метрополитенида ноқонуний жетон савдоси билан шуғулланган жиноий тўда фош этилди

ЖАМИЯТ 22.12.2014, 16:54
Тошкент метрополитенида ноқонуний жетон савдоси билан шуғулланган жиноий тўда фош этилди

Тошкент метрополитени бекатларидан бирининг ходимларидан иборат жиноий тўда уч йил давомида турникетлар томонидан ҳисобланмаган жетонлар савдоси билан шуғулланиб келгани фош этилди, деб хабар бермоқда «Дарё» нашри «На посту» газетасига таяниб.

Қайд этилишича, метро бекати раҳбари бошчилигидаги гуруҳ икки нафар катта оператор, икки нафар оператор, эскалатор бўйича навбатчи, назоратчи ва электромеханикдан иборат бўлган. Жиноятчилар турникетларнинг ҳисоблагичини бузиш эвазига ҳисобланмаган жетонларни сотишдан фойда олиб келган.

Тошкент метрополитени раҳбарияти ички текширув вақтида бу ходимларнинг иш вақтида турникетлардан ўтувчи жетонлар сони ушбу станциянинг бошқа ходимлари иш вақтидагидан сезиларли фарқ қилиши шубҳа уйғотган. Текширувлар натижасида ушбу жиноий тўда уч йил давомида 10 миллионлаб маблағни ўзлаштириб юборгани аниқланган. Ушбу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1