АсосийJamiyat

Қисқа туташув оқибатида икки ҳовли ёниб кетди

'Қисқа туташув оқибатида икки ҳовли ёниб кетди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 19 сентябрь куни соат 14:56 да «Тошути» маҳалла фуқаролар йиғини Янги Иқбол кўчасида жойлашган 4- ва 5-уйларда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.


Хабар асосида воқеа жойига олтита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга 7 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 4-уйнинг 150 квадрат метр майдонда томи, шифти ва уй жиҳозлари ва 5-уйнинг 100 квадрат метр майдонда томи, шифти ва қисман ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Уйларнинг 200 квадрат метр майдонлари оловдан сақлаб қолинган.


«Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ҳодисанинг тахминий сабаби — электр симларидаги қисқа туташув. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда», — дея хабар бермоқда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати.

    Бошқа янгиликлар