“Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг Краснодар-Навоий йўналишида парвоз қилиш керак бўлган HY 688 рейсли самолети қалин туман сабабли ушланиб қолди. Парвоз маҳаллий вақт билан 04:45га мўлжалланган эди, дея хабар қилмоқда uz24.uz нашри.
“Тошкент” халқаро аэропорти туман туфайли бир неча рейсларни ҳам қабул қила олмади.
Москва-Тошкент йўналишидаги SU1870 рейси йўловчисининг сўзларига кўра, Ўзбекистон пойтахтига 68 километр қолганида уларнинг самолетини Бишкекдаги қўшимча аэродромга юборишган.





