Бейонсе ва Жей Зи 75 миллион долларга ҳашаматли уй сотиб олиш истагини билдириб, оммага маълум қилган. Машҳур Minecraft ўйини асосчиси, швециялик тадбиркор Маркус Пресон уй соҳибларига бир оз катта миқдорда пул таклиф қилган ва уни сотиб олган.
Таъкидлаш жоиз, Бейонсе ва Жей Зида уй учун курашиш имкони бор эди, бироқ улар бундан қатъий бош тортишди.
Энди мусиқачилар яна оиласи учун уй қидириши ва Рождество байрамини нишонлаш жойини аниқлаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, швециялик тадбиркор сотиб олган уй кема кўринишида бўлиб, Беверли-Хиллзда жойлашган. Уйнинг умумий майдони 2136 квадрат метр бўлиб, 8та ётоқхона, 15 ҳаммом, 16 автомобилга мўлжалланган ерости гаражи ва 24та кинозал мавжуд.





