АсосийJinoyat

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибати

'Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибати 'ning rasmi

Фарғона шаҳрида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирдацех раҳбари К.Исаков цехга ўрнатилган СТГ 80/400 русумли завод рақами 04231 бўлган электрон газни ҳисобга олиш приборининг бир марталик муҳрни бузмасдан туриб, қандай қилиб газ босимини камайтириш йўлини топган.

Газ босимини ҳисобга олувчи босим кўрсаткич асбобига ташқи таъсир кўрсатиб, белгиланган коэффицент ҳисобламасдан реал истеъмол қилинганга нисбатан газ ҳажмини камроқ истеъмол қилинаётганини кўрсатилишига эришган.

Бироқ, К.Исаковнинг бу каби ноқонуний ҳаракатлари ўзи учун жуда қимматга тушди, оз эмас, кўп эмас давлатга манфаатларига 117 млн.748,8 минг сўмлик моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Қонунбузар К.Исаковга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг1852-моддаси талаблари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, жиноий жавобгарликка тортилмаслиги учун унда бир ойлик муддат мавжудлиги маълум қилингач, табиийки суднинг қора курсида ўтиришни истамаган К.Исаков давлатга 117 млн. 748,8 минг сўмни санаб топширди.

Шу билан биргаликда, К.Исаков билан ўтказилган суҳбат жараёнида табиий газнинг ер қаъридан қазиб олиниб то унга тайёр маҳсулот сифатида етиб келгунига қадарли бўлган бениҳоя оғир жараёнлар ҳақида маълумот берилгач, у келгусида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатига умуман йўл қўймаслиги ҳақида ваъда берди. Умид қиламизки, бу қилмиши унга сабоқ бўлди.

    Бошқа янгиликлар