Божхона ходимлари республикамизга сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний олиб кирилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Жумладан, “Даут-ата” чегара божхона постига кириб келган “Сетра” русумли йуловчи ташиш автобуси божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, ҳайдовчи фуқаро Н.А. автобуснинг хуфия жойларига умумий қиймати 31,2 миллион сўмлик, 738 дона парфюмерия маҳсулотларини яширган ҳолда мамлакатимизга олиб киришга уринганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.