Ҳурматли "Даракчи" газетаси ўқувчилари, қуйида сизнинг эътиборингизга ўзбек шоу-бизнеси юлдузларининг айнан сизлар учун табриклари эълон қилинмоқда.
Маҳмуд Намозов:
- Янги йилда фақатгина энг яхши тилаклар тиланади, шунинг учун ҳам “Даракчи” газетаси мухлисларига энг яхши тилакларни тилайман. Газетанинг бундан кейинги ишларига омад тилаб қоламан. Юртимиз тинч бўлсин, энг яхши ниятларим халқимиз ва мухлисларимизга.

Шароф Муқимов ва Севинч Мўминова:
- Халқимиз ҳар доим мана шундай гўзал байрамлар тарк этмасин. Санъатни яхши кўрган инсонларни қалби пок инсон дейишади, ана шу қалби пок инсонларнинг бошлари омон бўлсин. “Даракчи” газетаси мухлислари соғ ва саломат бўлишсин.

Зарина Низомиддинова:
- “Даракчи” мухлисларига бахт ва омад тилайман. Доим мана шу газетаниб ўқиб, энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб боришларини сўрайман.

Асал Шодиева:
- Барча юртдошларимизга, хусусан “Даракчи” газетаси мухлисларига янги йилда омад, бахт, муҳаббат, саломатлик тилайман.

Жамила Ғофурова:
- “Даракчи”нинг барча мухлисларини янги йил билан табриклайман. Ушбу газета кимгадир ёқмаслиги мумкин, бу ҳар кимнинг ўз танлови, лекин барибир энг яхши газета. Шахсан ўзим ҳам айнан мана шу газетани ўқийман. Ҳаммага омад тилаган ҳолда, янаям баланд чўққиларни забт этишларини тилайман.






