1

Ўзбекистонда 2019 йилда салкам 3 млрд сўмлик импорт маҳсулоти талабга жавоб бермаслиги аниқланди

ИҚТИСОДИЁТ 29.09.2019, 22:27
Ўзбекистонда 2019 йилда салкам 3 млрд сўмлик импорт маҳсулоти талабга жавоб бермаслиги аниқланди

Ўзбекистонга белгиланган меъёр талабларига номувофиқ, сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг кириб келиш ҳолатлари мавжуд, деб хабар беради «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати.

Фақат 2017-2018 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахслардан «Ўзстандарт» агентлигига 277 дан ортиқ, Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига эса 3 мингдан ортиқ маҳсулот сифати устидан шикоят мурожаатлари келиб тушди.

2018 йилда маҳсулотлар мувофиқлигини баҳолашда 52,5 миллиард сўм миқдордаги маҳсулотларнинг техник регламентлар талабларига ва импорт маҳсулот стандартларининг мажбурий талабларига номувофиқлиги аниқланган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида импорт маҳсулотлари синовлари жараёнида жами миқдори 2,9 миллиард сўм бўлган 14 турдаги маҳсулот бўйича 20 ҳолатларда белгиланган нормаларга номувофиқлиги аниқланган.

Консерваланган нўхат – 320 миллион сўм, нок шарбати – 147 миллион сўм, автомобиль шиналари – 500 миллион сўм (барчаси ХХР), пальма ёғи – 692 миллион сўм (500 миллион — Қозоғистон ва 192 миллион Малайзия), писта ёғи – 376 миллион сўм (Россия), газ баллонлари – 148 миллион сўм (Арманистон) ва ҳ.к..

Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили ривожланган мамлакатларнинг деярли 30 фоиз аҳолиси озиқ-овқатдан заҳарланиш билан боғлиқ касалликлардан азият чекади. Шундай қилиб, АҚШда ҳар йили озиқ-овқат билан боғлиқ 76 миллионга яқин касалланиш ҳолатлари қайд этилиб, улардан 325 минг ҳолатда шифохонага ётиш ва 5 минг ҳолатда ўлимга олиб келади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1