АсосийJinoyat

Бўстонлиқда 1 миллиард сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

'Бўстонлиқда 1 миллиард сўм солиқ қарздорлиги ундирилди'ning rasmi

Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг ижро варақларига асосан қарздор “Чорбоғ ГЭС қурилиш” корхонаси ҳисобидан Бўстонлиқ туман ДСИ фойдасига жами 3 млрд. 844 млн. 235 минг сўм солиқ қарздорлиги, Республика бюджетига 17 млн. 213 минг сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги йиғма ижро иши мавжуд бўлиб, қарздорликни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хусусан, қарздор корхонага тегишли жами 3 турдаги автотранспорт воситалари хатланган бўлиб, баҳоловчи ташкилотнинг ҳисоботига кўра “ВАЗ-2131” русумли 62 млн. 316 минг сўм, “Damas” русумли автотранспорт воситаси 42 млн. 392 минг сўм, “LADA” русумли автотранспорт воситаси 110 млн 22 минг сўмга баҳоланиб, ҳозирда ушбу мол-мулклар электрон онлайн аукцион савдоларига сотувга чиқарилган.

Бундан ташқари, 16.09.2019 йилда қарздор “Чорбоғ ГЭС қурилиш” УКга тегишли Бўстонлиқ туман, Чорбоғ қўрғони, Дўстлик кўчасида жойлашган 3-қаватли маъмурий бино хатланган ва баҳоловчи ташкилот томонидан, 2 млрд. 770 минг сўмга баҳоланган бўлиб, реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, “Чорбоғ ГЭС қурилиш” УК ҳисобидан 29 сентябрь куни 1 млрд. сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

    Бошқа янгиликлар