Женнифер Лопес шусиз ҳам етарлича маблағ топмоқда, бироқ бунинг чегараси йўқ шекилли. Daily Mail нашрининг хабар беришича, Макаода 40 дақиқалик шахсий концерт берди ва бир ярим миллион доллар ишлаб олди.
Ноябрда Женнифер Лопес Grand Hyatt Macau казиносининг етти хўжайинига энг машҳур қўшиқларини куйлаб берганди.
Жей Лонинг хизмат сафар ҳамда парвози учунгина бир неча юз минг доллар тўланган эди. Шунингдек, Макаода унинг гуруҳи энг қиммат меҳмонхонанинг 20 номерини брон қилганди. Женнифернинг ўзи VIP-ложда уч кун қолган, - дея хабар бермоқда манба.
Женнифер Лопеснинг сўзларига кўра, у бундай концертни илк марта бераётгани йўқ. 2011 йили Мароккода куйлаган бўлса, 2013 йили Туркманистон Президенти шарафига қўшиқ айтган.





