АсосийSavol-javob

Маънавий зарарни ундиришга ҳақлиманми?

'Маънавий зарарни ундиришга ҳақлиманми?'ning rasmi

— Қўшним мени маҳалла фуқаролар йиғинида ҳақоратлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Лекин ўзимни камситилган, деб руҳан эзилдим, шарманда бўлдим. Ундан маънавий зарар ундиришга ҳаққим борми?

А. Тоғаев, Самарқанд тумани

Бекзод ХУДАЙБЕРГАНОВ, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси:

Сиз фуқа­ ролик судига маънавий зарарни ундириш ҳақида даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгасиз. Амалдаги Фуқаролик кодексига кўра, маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига қараб суд томонидан аниқланади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар