АсосийJinoyat

Эр-хотиннинг уриши бу гал қонли якун топди...

'Эр-хотиннинг уриши бу гал қонли якун топди...'ning rasmi

“Қарс икки қўлдан чиқади”, дея бежиз айтилмаган. Оила аталмиш муқаддас қўрғоннинг тинч-тотувлиги эр-хотинга бирдек боғлиқ. Бироқ ўз “мен”ини устун қўядиганлар ҳам топилади...

68 ёшли Ю.Бекметов 2018 йилнинг 26 августи соат 15:30 лардарафиқаси Г.Мадрахимова билан ораларида келиб чиққан келишмовчилик натижасида жанжаллашишади...

“ХОТИНИМНИ ЎЛДИРИШ НИЯТИМ ЙЎҚ ЭДИ”

Судланувчи Ю.Бекметов суд мажлисида айбига иқрор бўлди.

— Келиним кечки овқатга уннаб, супачада масаллиқларни тўғраб ўтирганди. Рафиқам набираларини кийим-кечакларини сал нарироқда юваётганди. Набираларимнинг қўлидан рафиқамнинг телефонини олиб, ундаги рақамлар ва “смс”ларни кўриб чиқдим. Қўлимдаги телефонга кўзи тушиб, рафиқам қайтариб беришимни айтди. Ичидаги нарсаларни кўриб бўлиб, беришимни айтдим. Рафиқам ўзидан-ўзи сўкиниб, ҳақорат қила бошлади. Жанжаллашмоқчи бўлганимда, келиним ажратди. Уйга кириб кетаётганимда хотиним орқамдан оёқ кийимлар ва идишларни ота бошлади. Отган нарсалари бошимга тегди. Жаҳлим чиқиб, ошхонада турган пичоқни олиб, унинг олдин юз қисми, сўнг орқа кўкрак қисмига 2 марта санчдим... Лекин уни ўлдириш мақсадим бўлмаган. Келиним қичқириб юборди, ўзим карахт аҳволда қотиб қолдим. Хотиним супачадан пастга тушиб, қўшнининг уйини олд қисмига борди. Кетидан бориб, “сени ўлдирмоқчи эмасман. Кўнглинг тинчидими, энди? Ўлдирмоқчи бўлсам, шу ерни ўзида ўлдириб қўя қолардим”, дедим. Сўнг қўшним ва келиним “пичоқни ташланг”, деб, уйга киргизиб юборди. Уйга кириб, пичоқни ошхонадаги стол устига қўйдим. Хотинимнинг мазаси қочгани учун келиним “тез ёрдам”га қўнғироқ қилиб тушолмади. Кейин ўғлимга телефон қилиб, уйга чақирди. Иккови хотинимни шифохонага олиб кетишди. Бироз вақт ўтиб, уйга туман ИИБ ходимлари келишди... Қилган ишимдан чин кўнгилдан пушаймонман.


Ўктамжон Машарифов, жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди раиси:

— Ю.Бекметов Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА




    Бошқа янгиликлар