Бугунги кунда рекорд ўрнатиш унчалик ҳам қийин иш эмас. Деярли ҳар куни кимнингдир бирор соҳада рекорд қўйганини эшитамиз. Гиннесснинг рекордлар китобини варақлар экансиз, ғаройиб рекордларга ҳам кўзингиз тушади. Масалан, мана бундай рекордлар ҳақида эшитганмисиз?
1. Аарон Кейсси юзида 17та қошиқни ушлаб тура олади.
2. Жулия Плечер баланд пошнали пойабзалда 100 метр масофани 14,531 сония ичида босиб ўтган.
3. Оззи лақабли ит узунлиги 3,5 метрли дордан 18,22 сонияда ўта олган.
4. Омадли лақабли эчки скейтбордда 25 сония ичида 36 метр масофани забт этган.
5. Ким Гудман кўз соққаларини 12 мм. ташқарига чиқара олади.
6. Парашютчи ва каратэчи Эрни Торрес самодаги парвози чоғида 12 дона тахтани синдирган.
7. Жеймс Браун 322та моделдан иборат дунёдаги энг катта чангюткичлар коллекциясига эга.
8. Эндрю Стэнтон узунлиги 3,63 метрли симни бурни ва оғзи орқали чиқарган.
9. Руан Лянмин бутун танасини асалари қоплаган ҳолда 53 дақиқа 34 сония ўтирган.
10. Линсей Линдберг бир дақиқа ичида 10та олмани мушаклари ёрдамида парчалаган.
11. Саймон Элмор 400 дона найчани 10 сония давомида оғзида тутиб тура олган.
12. Чейн Халтгрен бир вақтнинг ўзида 24та қилични ютган.
13. Барнаби Орбакс ва “Қалампир” бир дақиқада 55 дона патнисни боши ёрдамида букишган
манба: xabardor.uz