Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг М.Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан “Наврўз деҳқон бозори” АЖ ҳудудида терговга қадар текширувлар ўтказилди.
Текширувлар давомида ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимлари ушбу бозор ҳудудида тухум, сут ва сут маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларга, лаборатория текширув ўтказмасдан, ҳар куни маҳсулот сифати текширилганлиги тўғрисидаги хулосани бериб келгани маълум бўлди. Тадбиркорлардан ветеринария-санитария экспертизаси ўтказиш қоидаларида кўзда тутилган нормалардан ортиқча маҳсулотлар йиғилган. 2019 йилнинг август ойига қадар тадбиркорлардан жами 20500 дона тухум ҳамда сут ва сут маҳсулотларини тамагирлик йўли билан олиб келганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимларига нисбатан ЖКнинг 214-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.






