АсосийDunyo

Volkswagen хонанда Робби Уильямсни маркетинг бўйича раҳбар этиб тайинлади

Уильямснинг тайинланиши тўғрисида Volkswagenнинг пресс-релизида эълон қилинган. Компания “Wie gut klingt das denn” (“Қанчалар ажойиб эшитилади&rdquo шиори остида тақдим этиладиган тўққиз модел орасига кирувчи Club & Loungeни илгари сурмоқчи.

Автомобилларнинг янги модели сериясига Tiguan, Beetle, Golf ва бошқалар кириши режалаштирилмоқда. Volkswagenнинг Германиядаги маркетинг бўлими бошлиғи Лутц Кетенинг сўзларига кўра, Робби Уильямс Club & Loungeни илгари суриш учун 20га яқин креатив ғоялар ўйлаб қўйган.

Робби Уильямс Буюк Британия ва Европадаги энг кўп сотиладиган хонандалар қаторига киради. Хонандалик даврида унинг 77 миллион нусхадаги альбоми сотилган.

    Бошқа янгиликлар