АсосийJamiyat

​Ўзбекистонда бир йилда ўртача 7,1 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади

'​Ўзбекистонда бир йилда ўртача 7,1 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади'ning rasmi

Ўзбекистонда бир йилда ўртача 7,1 миллион тонна маиший чиқинди ҳосил бўлади, 2018 йилда 1,3 миллион тонна чиқинди қайта ишланиб, ундан 1,1 миллион тоннага яқин тайёр маҳсулот тайёрланди.

Тошкент шаҳри “Яккасарой туман чиқиндиларни қайта юклаш станцияси” ва Оҳангарон тумани полигонида чиқиндиларни саралаш линиялари ўрнатилиб, ишга туширилди. Оҳангарон полигонидаги чиқинди саралаш ускунаси республикамизда ишлаб чиқарилган бўлиб, тажриба тариқасида ўрнатилди.

Таҳлилларга кўра, мамлакатимизда ҳосил бўлаётган саноат чиқиндиларининг 95 фоизи сақлаш ва кўмиш учун махсус полигонларга жойлаштирилади. Саноат корхоналари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда уларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш ишларига етарли даражада эътибор берилмаса, атроф-муҳитнинг саноат чиқиндилари билан ифлосланишига олиб келади. Шунингдек, атроф-муҳитни ободонлаштириш ва тозаликка риоя қилиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, саралаш ва қайта ишлаш борасида аҳоли фаоллигини ошириш давр талабидир.

    Бошқа янгиликлар