АсосийJamiyat

Юртимизда халқаро анжуманни ўтказаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ҳақида биласизми?

'Юртимизда халқаро анжуманни ўтказаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ҳақида биласизми? 'ning rasmi

Жорий йил 7-8 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг “Тинчликсевар, демократик жамиятлар барпо этиш ва барқарор ривожланиш йўлида ёшлар ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилишнинг аҳамияти” мавзусидаги Йиллик 6-семинари бўлиб ўтади.

Ушбу халқаро семинарнинг асосийташаббускорларидан бири бўлмиш Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳақида нималарни биламиз?

Бунда, авваламбор, Ислом ҳамкорлик ташкилоти тарихига мухтасар назар солиш лозим. Дунёдаги энг йирик халқаро ислом ташкилоти ҳисобланувчи ушбу нуфузли тузилма дастлаб Ислом конференцияси ташкилоти (ИКТ) деб юритилган. Ислом ҳамкорлик ташкилоти деган ҳозирги номини 2011 йилда олган. ИҲТ қароргоҳи Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган.

ИҲТда инглиз, араб ва француз тиллари расмий иш тили ҳисобланади. ИҲТнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • аъзо давлатлар ўртасида дўстлик ва бирдамлик ришталарини уйғунлаштириш;
  • ислом оламида юзага келган муаммоларни ҳал этиш;
  • давлатлар ички қонунларига ҳурмат билан ёндашиш;
  • инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • аъзо давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланишига кўмаклашиш;
  • ислом дини ҳақида турли ноҳақ ва ножўя маълумотларни бартараф қилиш;
  • турли соҳаларда мамлакатлардаги институтлар билан илмий изланишларни ташкил қилиш;дан иборат.

Бугунги кунда ИҲТга икки миллиардга яқин аҳолига эга 57 давлат аъзодир. Бу кенг миқёсдаги ҳамкорлик муқаддас ислом қадриятларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, мусулмон халқлари ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш, ташкилотга аъзо мамлакатлар халқларининг ривожланиши ва фаровонлигига кўмаклашишдек эзгу мақсадларга эришиш йўлида муҳим ўрин тутиб келмоқда.

ИҲТда БМТ, Россия, Босния ва Герцеговина, Марказий Африка Республикаси кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 1995 йил октябрь ойида мазкур ташкилотга кузатувчи, 1996 йил 2 октябрдан бошлаб тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинган.

    Бошқа янгиликлар