Американинг Global Petrol Prices (АҚШ) сайти электр энергиясининг энг арзон нархига эга давлатлар рейтингини тузди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг март ойи ҳолатига кўра дунёдаги энг арзон электр энергияси Бирмада бўлган. Бу ерда бир киловатт энергия нархи $0,02.
Рейтингда кейинги ўринларни Миср ($ 0.03), Ироқ ($ 0.03), Қатар ($ 0.03), шунингдек Эрон ($ 0.03) эгаллади.
Гарчи Ўзбекистонда рейтингда бўлмасада киловатт учун 0,031 АҚШ доллар нарх белгилангани учун мамлакат илк бешликка кириши керак.
Рейтингга кўра Бермудада дунёдаги энг қиммат электр энергияси. Бир киловатт энергия $ 0.40 (3773 сўм) туради, бу эса Ўзбекистонникига қараганда 1190% га қиммат.






