АсосийJinoyat

Сурхондарё вилоятидаги мактабда суиқасд қилинди

'Сурхондарё вилоятидаги мактабда суиқасд қилинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Сурхондарё вилояти, Музработ туманидаги 23-умумтаълим мактабида фуқаро Б.Ю. (1982 й.т., ишсиз) турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан қорин соҳасига бир маротаба урган, дея хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Шу вақтда уларни ажратмоқчи бўлган мактаб директорининг ҳам танасининг турли қисмларига уч маротаба пичоқ билан уриб, уларни қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.Ю.га нисбатан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

 

    Бошқа янгиликлар