Чирчиқ дала-ўқув майдони яна бир муҳим янгиликка гувоҳ бўлди. У ерда Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва бўлинмаларигазамонавий автомашиналарнинг калитлари топширилди. Тантанали тадбирда Мудофаа вазирининг ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов, Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ҳотамжон Юсупов иштирок этди.
Янги ҳарбий автомашиналарни қабул қилиб олган Ватан ҳимоячилариқувончи ортгани ҳолда зиммаларида масъулият юки ошганиниқайта-қайта таъкидладилар. Зеро, бугунги кун армияси ҳақида гап кетганда кўз олдимизга биринчи галда замонавий ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар намоён бўлади. Ҳар қандаймамлакат тараққиётини мудофаа қудратисиз тасаввур этиб бўлмайди. Барча соҳалардаги барқарор ривожланиш негизида тинчлик, хавфсизликни таъминлаш турибди.
Ҳарбий автомашиналарнинг калитларини эгаларига топшириш росмана тантана тусида ўтди. Ҳарбий қисм ва муассасалардан янги техникаларни қабул қилиш учун келган юрт ҳимоячилариислоҳотларнинг яна бир амалий намунасига гувоҳ бўлди. Боиси бугун қўшинларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мавжудларини модернизация қилиш, ҳарбий қисм ва бўлинмаларни мутлақо янги, замонавий қурол-яроғ ҳамда ҳарбий техникалар билан таъминлашга юксак эътибор қаратилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугун ҳарбий қисм ва муассасаларга топширилаётган янги техникаларнинг барчаси замон талабларга тўлиқ жавоб беради. Хусусан, бу ҳарбий техниканинг афзалликлари жуда кўп. У ўз вазнидан ташқари 700 кг юк кўтариш имкониятига эга. Йўловчи сиғими 5 кишини ташкил этса, юк хонасига 10 нафар ҳарбий хизматчини олади. Машина 110 от кучига эга бўлиб, энг юқори тезлиги соатига 160 км ни ташкил қилади.
Салонидан янгилик ифори кетиб улгурмаган машиналарни қабул қилган ҳарбий хизматчилар ва техникалар калоннаси юртимизнинг турли ҳудудларидаги ҳарбий қисм ва муассасалар сари йўл олди. Энди улар юрт ҳимоячиларининг узоғини яқин, оғирини енгил қилади.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти






