Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги касб-ҳунар коллежлари олий таълим тизими билан интеграциялашган қишлоқ хўжалиги техникумларига айлантирилиши мумкин.
Муҳокамага қўйилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида айни шу мақсад кўзда тутилмоқда.
Ўқувчиларни қабул қилиш 2020/2021 ўқув йилидан бошланиши мўлжалланган бўлиб, таълим кундузги, кечки ва сиртқи шаклларда олиб борилади.
Техникумларга айлантирилаётган таълим муассасалари бинолари ва иншоотлари, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва ётоқхона мебеллари билан техникумларга бепул берилади.






