АсосийDunyo

Дунёнинг энг хавфли 10 шаҳари

Агар сиз бутун дунё бўйлаб саёҳатга чиқмоқчи бўлсангиз, туристлар учун энг хавфли бўлган шаҳарлар ҳақида билиб қўйганингиз яхши.

10. Баркисимето, Венесуэла

Бир миллиондан ошиқ аҳоли истиқомат этувчи бу шаҳарда деярли ҳар куни қотиллик юз беради. 

9. Пешовар, Покистон

Пешовар – дунёнинг энг хавфли шаҳарларидан бири ҳисобланади. Доимий террористик қўпорувчиликлар юз берувчи шаҳар хорижликлар учун хавфлидир.

8. Сано, Яман

Яман давлатида сиёсий барқарорлик ҳукм сурмаганлиги учун дунёнинг энг хавфли ҳудудларидан бири ҳисобланади. Америкалик ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан ҳудуд туристлар учун таҳликали бўлиб қолмоқда. 

7. Акапулько, Мексика

Акапулько қачонлардир туристик маскан бўлганига ишонгингиз келмайди. Фақатгина эскириб кетган дам олиш ўринлари бўлмиш пляжлар бундан дарак беради. Ману шу ҳолатга сабаб бўлаётган гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчи жиноятчилар Мексиканинг асосий муаммосидир. 

6. Тегусигальпа, Гондурас

Бу ерда дунё бўйича содир этилувчи қотилликларнинг юқори кўрсаткичи қайд этилган. Қолаверса, Тегусигальпада порахўрлик ва гуруҳ жиноятчилиги ҳам авж олган. 

5. Масейо, Бразилия

Алагоас штатидаги Масейода ҳар йили тахминан 100 минг аҳоли ҳисобига 135 қотиллик содир этилади. Бу Рио-де-Жанейронинг жин кўчаларидан ҳам юқори кўрсаткичдир. 

4. Могадишо, Сомали

Могадишо бир қанча вақт ал-Шабааба босқинчилари билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлган. Бу ер нафақат туристлар, балки оддий фуқароларга ҳам хавф туғдиради.

3. Найроби, Кения

Африка – узоқ тарихига кўра ҳам зўравонлик ва урушлар ўрнидир. Тунда фаолият олиб борувчи ўғрилар, қотиллар ва босқинчилар тўдаси туристларга хавф солади. Найробига ташриф буюрганлар охирги йилларда бундай жиноятлардан катта жабр кўраяпти.

2. Чихуахуа, Мексика

Чихуахуада доимий равишда кокаин контрабандаси амалга оширилади. Наркожиноятчилар бу ерда туристларни кўришдан ҳурсанд бўлишмайди, улар кўчанинг ўртасида ҳам отишмалар содир етаверишади. 

1. Кали, Колумбия

Лотин Америкаси шаҳарлари ичидаги энг хавфли жой. Ҳар куни бу ерда 80 та  қотиллик содир етилади. 

Колумбия ҳеч қачон туристлар учун яхши маскан бўлмаган ва яқин орада бундай бўлишига ишонч билдириш қийин.

xabardor.uz

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар