АсосийShou-biznes

Рус маданият марказининг ташкил этилганлигининг 20 йиллиги нишонланди

Пойтахтимизда Ўзбекистонда Рус маданият маркази ташкил этилганлигининг 20 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўли бўтди. Унда Республика байналминал маркази, Адлия вазирлиги ҳамда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари иштирок этишди.

Бўлиб ўтган тадбирда 20 йиллик давр мобайнида марказ томонидан амалга оширилган кенг кўламдаги ишлар хусусида фикрлар билдирилди. Барчамизга маълумки, юртимизда Рус маданият маркази 1994 йилда ташкил топган. Уни ташкил қилишда шунингдек, амалий фаолият юритишида турли миллат вакиллари иштирок этишган. Рус маданиятига бўлган хурмат ва эҳтиром, рус халқи анъаналари ва урф-одатларини ўрганишга бўлган қизиқиш, илм-фан, таълим ва санъат намояндалари билан бирга жамиятимизнинг турли қатламлари вакиллари учун ҳам бирдек тааллуқли,десак муболаға бўлмайди. Айни кунларда ушбу Марказ республикамиздаги энг йирик ва шу билан бирга фаол жамоат ташкилотларидан бири сифатида фаолият олиб бормоқда. Ҳозирда Ўзбекистоннинг ҳар бир қисмида рус маданият марказининг бўлимлари ташкил этилган ва улар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Марказ Россия Федерацияси элчихонаси, “Ўзбекистон-Россия” дўстлик жамияти, “Русчетмарказ” ҳамда “Россия ишбилармонлар маркази” билан дўстона амалий ҳамкорлик ўрнатилган. Марказ ёрдамида Ўзбекистонда рус ҳалқининг миллий байрамлари, Славьян ёзуви ва маданияти кунларини нишонлаш анъанага айланган. Ўтган ҳафтадабўлиб ўтган тадбирда бошқа миллий-маданий марказларнинг вакиллари ҳам фаол иштирок этишди. Марказ ташкил топган дастлабки кунларданоқ унинг ишида профиссионал ва ҳаваскор ижрочилардан иборат бўлган “Орфей” вокал студияси, “Ветеран” хор капелласи, “Калинушка” рақс ансамбли ва яна кўплаб бошқа ижодий жамоалар фаолият олиб бормоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар