АсосийJamiyat

Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди

'Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди'ning rasmi

Ҳукумат қарори (848-сон, 05.10.2019 й.) билан Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди.

Қарор билан Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

Унга кўра, Тадбиркорлар кенгашлари ўз ишини жамоатчилик асосида олиб борадиган, доимий фаолият юритувчи маслаҳат-кенгаш органи ҳисобланади.

Кенгаш таркиби фаол тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакилларидан иборат фуқаролар орасидан сайлаб олинади.

Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига, ваколатли давлат органларига тақдим этиш Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Кенгаш таркиби ҳар уч йилда тасдиқланади.

    Бошқа янгиликлар