АсосийJamiyat

“ЛУКОЙЛ Ўзбекистон”нинг ҳомийлигида реабилитация ва мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилади

'“ЛУКОЙЛ Ўзбекистон”нинг ҳомийлигида реабилитация ва мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги қарорига мувофиқ, “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон”нинг ҳомийлик маблағлари асосида Қибрай тумани ва Қарши шаҳрида имконияти чекланган болалар учун реабилитация марказлари, Бухоро шаҳрида эса мактабгача таълим ташкилоти бунёд этилади.

Мазкур объектларнинг буюртмачиси, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга ваколатли органларда мажбурий сертификатлаш тартиботларидан ўтишдан, шунингдек, объектларни қуриш ва жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шаклллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар, деталлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар бўйича божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди.

    Бошқа янгиликлар