АсосийDunyo

Эбола Европага етиб келди: Биринчи бемор Шотландиялик

Эбола вируси билан касалланган беморлар тобора камаймоқда, деган яхши хабар ортидан у Европада пайдобўлгани ҳақидаги нохуш хабар тарқалди, дея хабар беради day.az нашри.

Бемор Штландияда рўйхатга олинган. Айни дамда бемор аёл Шотландиядаги Глазго касалхонасида назорат остида даволанмоқда. Яқин кунларда уни Лондондаги касалхоналарнинг бирига ўтказишади.

Айтиш лозимки, ушбу бемор аёл Серра-Леонадан шу йилнинг 28 декабрь куни ўз ватанига келган. У ҳамшира сифатида Серра-Леонадаги беморларни парвариш қилишда ёрдамлашган. Келган кунининг эртасигаёқ у ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб Эбола вирусидан жами 7842 нафар киши ҳаётдан кўз юмган. 

    Бошқа янгиликлар