АсосийJamiyat

Ҳоким контракт пулини тўлолмаётган талабага ёрдам берди

'Ҳоким контракт пулини тўлолмаётган талабага ёрдам берди'ning rasmi

Бир неча кун аввал Фейсбук ижтимоий тармоғида Наманган давлат университетининг фарғоналик талабаси Мирзоозод Мирзанеъматов ўз саҳифасида жойлаган “пости” орқали талабалик сафидан чиқишини эълон қилган эди.

Яъни, "пост" орқали ҳокисор талаба иқтисодий қийинчиликлари сабабли университет ректори номига ариза ёзиб, ўқишни давом эттира олмаслигини расман маълум қилганди.

Кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган, таъсирчан шеърлари билан ижтимоий тармоқ орқали шуҳрат қозонган талабанинг ушбу хабари кўпчилик қатори Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоровни ҳам бефарқ қолдирмади. Ҳоким мазкур ҳолат юзасидан эртасигаёқ Мирзоозод билан кўришди, дея хабар берди “Namangan24.uz” сайтига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши матбуот хизмати.

Вилоят ҳокими бугун - 7 октябрь, душанба куни умумий қиймати 11 миллион сўм миқдоридаги бир йиллик контракт суммасини тўлаб берди.

- Айтишим жоизки, айни вазиятда бу шу кунгача бўлган туғилган кунимдаги энг ажойиб совға бўлди, - деб изоҳ қолдирган талаба ўзининг фейсбукдаги саҳифасида. 

    Бошқа янгиликлар