Андижон шаҳридаги 50-мактабда икки нафар ўқитувчи темир таёқ билан калтакланди, деб хабар беради Podrobno.uz нашри Халқ таълими вазирлиги маълумотларига асосланиб.
Ҳодиса 5 октябрь куни юз берган. Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, шунингдек чақирув олдидан дастлабки тайёргарлик бўйича ўқитувчи дарсга кеч қолган ва уларнинг фикрича ножоиз кийинган математика ўқитувчига танбеҳ берган. Шундан сўнг улар ўртасида жанжал келиб чиқиб, аёл эрига шикоят қилишини айтиб уларни қўрқитган.
Ўша куни, аёлнинг эри дўсти билан мактабга келган. Улар ҳарбий хизматга чақирувга қадар тайёргарлик ўқитувчиси ҳамда директор ўринбосари темир таёқ билан урган. Ҳодиса оқибатида уларни ажратишга уринган бошқа ўқитувчиларни ҳам жароҳатланган.
Жароҳат олган ўқитувчилар Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг Андижон филиалига ётқизилган. Уларга кўп сонли кўкаришлар, мия чайқалиши, бурундаги ёриқлар ва тишлар синганлиги ташхиси қўйилган.
Андижон ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу иш бўйича тергов бошлади.






