АсосийJamiyat

Самарқандда имом-хатиб ташаббуси билан ночор оилага янги уй қуриб берилмоқда

'Самарқандда имом-хатиб ташаббуси билан ночор оилага янги уй қуриб берилмоқда'ning rasmi

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги “Ғавсул Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби Тўлқин Исаев Жарқишлоқ қишлоғида яшовчи боқувчиси йўқ, кам таъминланган 4 нафар фарзанди бор Муқаддас Ориповага ҳашар йўли билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда уй-жой қуриб бермоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими хабар берди.

М.Орипова турмуш ўртоғи вафот этгач, тўртта фарзанди билан ёлғиз қолган. Уй масаласида ёрдам сўраб тегишли тартибда мурожаатлар қилган. Бундан хабар топган масжид имоми маҳалладаги саҳоватли кишилар ва ҳомийларни бева аёлга ёрдам кўрсатишга тарғиб этди. Шунинг билан боқувчисини оила учун бошпана қуриб беришдек савобли иш бошлаб юборилди.

Олти сотих майдонда қурилаётган ҳовлига ҳозирги кунгача юз миллион сўм сарфланди. Иморат кўтарилиб, том қисми ёпилди.

 

    Бошқа янгиликлар