2019 йил 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрида, 3-4 октябрь кунлари Фарғона вилоятида Қўқон университетига қабул тест синовлари бўлиб ўтди.
Тест синовлари 8 та таълим йўналиши доирасида 9 261 нафар абитуриент учун ўтказилди.
Тест синовлари натижаларига кўра таълим йўналишлари бўйича энг юқори баллар:
✅ «Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили» таълим йўналиши - 167,5 балл;
✅ «Менежмент» таълим йўналиши - 147,9 балл;
✅ «Молия» таълим йўналиши - 145,1 балл;
✅ «Тадбиркорлик» таълим йўналиши - 141,3 балл;
✅ «Иқтисодиёт» таълим йўналиши - 137,1 балл;
✅ «Меҳмонхона ва туризимни бошқариш» таълим йўналиши - 136,6 балл;
✅ «Мактабгача таълим» таълим йўналиши - 135,6 балл;
✅ «Бошланғич таълим» таълим йўналиши - 133,4 балл.
Тест синовлари натижаларини Давлат тест марказининг расмий веб сайтидан 9 октябрь куни соат 10:00 дан бошлаб http://qoqon.dtm.uz/ ҳавола орқали кўриш мумкин бўлади.
Қўқон университетига оид барча маълумотлар билан университетнинг расмий веб сайти http://kokanduni.uz/ орқали танишишингиз мумкин.






