АсосийJamiyat

9 октябрдан Оқдарё ва Тайлоқ туманларида ҳам янги электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади

'9 октябрдан Оқдарё ва Тайлоқ туманларида ҳам янги электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади'ning rasmi

Маълумки, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб, босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 9 октябридан бошлаб Жанубий Кореянинг “КТ Сorporation” компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Оқдарё ва Тайлоқ туманлари истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади. Оқдарё туманида 35 147 та ва Тайлоқ туманида 39 238 та ҳисоблагич ўрнатилиши белгиланган. Ҳозирда мамлакатимизнинг 61 та шаҳар ҳамда туманларида 1,7 миллиондан зиёд электр ҳисоблагичлар ўрнатилди.

Ҳозирда Самарқанд шаҳар ва Самарқанд тумани, Ургут, Пастдарғом, Каттақўрғон туман ва Каттақўрғон шаҳар, Иштихон, Булунғур, Жомбой, Челак ҳудуди, Пахтачи, Пайариқ ҳамда Қўшрабод туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. 2020 йил якунига қадар вилоятнинг барча туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.

Ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-202-50-55, 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин. 

 

Ижтимоий тармоқларимиз орқали мурожаат учун: 

Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin,

Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari.

    Бошқа янгиликлар