АсосийJamiyat

ИИБ ходимининг оёғини босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилди

'ИИБ ходимининг оёғини босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилди'ning rasmi

ИИБ ходимининг оёғини босиб кетган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Навоий вилояти, Хатирчи тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Ў.Х. (1991 й.т.) бошқарувидаги "Матиз" русумли автомашинада пиёдалар ўтиш йўлагида пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб турган.Ўша вақтда, унинг орқасида фуқаро А.Ў. (1990 й.т.)"Матиз" русумли автомашинада тўхтаб, Ў.Х, унинг йўлини тўсиб турганлигини важ қилиб, уни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган ҳамда Ў.Х.нинг қонуний талабларига бўйсинмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, ўз автомашинасини ҳаракатини давом эттириши натижасида, унинг ўнг оёғини босиб ўтган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 10.10.2019 йилда Хатирчи тумани прокуратураси томонидан А.Ў.га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар