“Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги бадиий кенгашнинг навбатдаги мажлисида агентлик буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киностудиясида тасвирга олинган “Новда” бадиий фильмининг кўриги ва муҳокамаси бўлиб ўтди, деб ёзмоқда uz24.uz.
Бадиий кенгаш аъзолари фильм профессионал даражада тасвирга олинганини қайд этиб, режиссура, операторлик иши ва унга басталанган мусиқага яхши баҳо берди ҳамда унда роль ўйнаган барча ёшдаги актёрларнинг ижро маҳоратини эътироф этди. Ушбу фильмнинг айрим эпизодларини янада бойитиш мақсадида ўзгартиришлар киритиш тавсия этилди.
Ўзига хос юмор билан йўғрилган фильмда бир оила мисолида турли авлодга мансуб кишиларнинг тақдири, ўзаро муносабатлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильм сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри Зулфиқор Мусоқов. Тасвирчи Азизбек Орзиқулов.
“Новда” бадиий фильми болалар қишки таътили пайтида катта экранга чиқиши кутилмоқда, деб хабар қилади “Ўзбеккино” МАК ахборот хизмати.