my5
all

Икки нафар гимнастикачимиз Токио-2020 лицензияларини қўлга киритишди

СПОРТ 13.10.2019, 15:48
631
Икки нафар гимнастикачимиз Токио-2020 лицензияларини қўлга киритишди


Германиянинг Штутгарт шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу дунё биринчилиги келаси йил Токио шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма бериши билан янада аҳамиятли.
Халқаро гимнастика федерацияси ушбу мусобақа арафасида бир қатор спортчиларга Токио Олимпиадасида қатнашиш имкониятини берувчи йўлланма тақдим этди. Биз учун аҳамиятлиси ушбу лицензиантлар қаторида икки нафар вакилимиз Оксана Чусовитина ҳамда Расулжон Абдураҳимовнинг номларини ҳам кўришимиз мумкин.


Вакилларимиз дунё биринчилигида совриндорлар қаторидан жой ололмаган бўлсалар ҳам, ўзларининг юксак маҳорати билан халқаро мутасаддилар эътиборида бўлишди. Шу тариқа ўз номини тарих зарварақларига битган Оксана фаолиятида саккизинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритмоқда.


Бу эса ўзбек ва жаҳон спорти тарихи учун улкан муваффақият демакдир. Регламентга кўра, ҳамюртларимиз келаси йил Токио-2020 Олимпиадасида ўзлари истаган йўналишда иштирок этишлари мумкин.
Шу тариқа Токио Олимпиадасига лицензия олган спортчиларимиз сони ҳозирча 10 нафарга етди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° переменная облачность
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49