Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 13.08.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Қурбонов Эъзоздан ундирувчи Шарипова Нафиса фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 16.08.2019 йил куни келиб тушган.
Шунингдек, ушбу ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар давлат ижрочиси томонидан қарздор Қурбонов Эъзоз ва ундирувчи Шарипова Нафисага алимент пулларини ўз вақтида тўламаса, қарздор маъмурий (қамоқ жазосига) жавобгарликга тортилиши, отаси бўла туриб, ўзгалар қўлида тарбияланиши, фарзандини келажаги, ва бошқа масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилиши натижасида яна бир оила яраштирилди.
Ҳеч бир фарзанд ёмон бўлиб туғилмайди, қуш уясида кўрганини қилади, уни ёшлигидан тўғри тарбиялаш меҳнатсеварликка ўргатиш, унинг келажагини яхшилаш эса ҳар бир ота-онанинг бурчидир.






