Жорий йилнинг 15 октябрдан бошлаб Жанубий Кореянинг “КТ Сorporation” компанияси билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади. Нарпай туманида 39 600 та ҳисоблагич ўрнатилиши белгиланган. Ҳозирда мамлакатимизнинг 63 та шаҳар ҳамда туманларида 1,7 миллиондан зиёд электр ҳисоблагичлар ўрнатилди.
Ҳозирда Самарқанд шаҳар ва Самарқанд тумани, Ургут, Пастдарғом, Каттақўрғон туман ва Каттақўрғон шаҳар, Иштихон, Булунғур, Жомбой, Челак ҳудуди, Пахтачи, Пайариқ, Қўшрабод, Оқдарё ҳамда Тойлоқ туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. 2020 йил якунига қадар вилоятнинг барча туманларида замонавий электр ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.
Ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашилмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса, шунингдек, пул талаб қилинаётган ёки манфаатларингиз камситилаётган бўлса, “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 71-202-50-55, 71-233-01-28, 78-150-75-64 рақамларига ёки Telegram’даги “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали ҳам ўз мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.






