АсосийJamiyat

Тошкентда 2 ёшли бола уйнинг 4-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди

'Тошкентда 2 ёшли бола уйнинг 4-қаватидан йиқилиб ҳалок бўлди'ning rasmi

13 октябрь куни соат 11.13 да 102 рақамига келиб тушган хабарга кўра, Чилонзор туманида 2 ёшли М.М. ётоқхонада қаровсиз қолдирилганида, бола каравотга чиқиб, дераза токчасига ўтиб олган.

Дераза эса очиқ бўлган ва бола 4-қаватдаги хонадон деразасидан йиқилиб тушган. Оқибатда болага етган тан шикастлари сабабли, у ҳаётдан кўз юмган, дея хабар беради ИИББ матбуот маркази.

Шунингдек ИИББ ота-оналардан ёш болаларни деразаси очиқ қолган хоналарда ёлғиз қолдирмасликни сўраган. 

“Ҳурматли ота-оналар, сизлардан ёш болаларни деразаси очиқ қолган хоналарда ёлғиз қолдирмасликни сўраймиз. Шунингдек, болалар чиқиб олиши осон бўлган мебель, стул ва бошқа буюмларни деразага зичлаб жойлаштирманг. Москит тўрларининг мусаҳкамлигига ишониб қолманг – уларнинг аксарияти боланинг оғирлигига бардош берадиган даражада мустаҳкам эмас. Кўплар хонадон балконида баландлиги дераза токчасигача етадиган тахталар ўрнатишади. Бу ҳам бахтсиз ҳодисага сабаб бўлиши мумкин. Бу каби ҳолатлар юз бермаслиги учун сизларга деразалар ортига панжаралар ўрнатишни, ҳамда ойналарга мустаҳкам болалар чеклагичларини ўрнатишни тавсия этамиз.” , — дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар