Ургутда 1.5 миллион тонна куб метр сувни сиғдира оладиган омбор қурилди

ЖАМИЯТ 07.01.2015, 09:02
Ургутда 1.5 миллион тонна куб метр сувни сиғдира оладиган омбор қурилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида 16 гектар майдонни эгаллаган мазкур сув омбори Камонгарон сойи, булоқ ва сел сувларидан тўпланиб, 1,5 миллион куб метргача оби ҳаётни ташкил этади.

Иншоотда тўпаланаётган сув миқдори ва таркибини аниқлаш, уни тақсимлаш учун замонавий ускуналар ўрнатилган. Ушбу сув омбори тумандаги 100 гектарга яқин ерни сув билан таъминлаш, мелиоратив ҳолатини яхшилашга хизмат қилади. Камонгарон ва Вағашти қишлоқлари аҳолиси ва фермер хўжаликларининг сувга бўлган эҳтиёжини тўла қондиради.

Туман қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланиш ҳамда сув таъминотини яхшилаш мақсадида амалга оширилган мазкур лойиҳа учун 17 миллиард 884 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди, деб ёзади ЎзА.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1