АсосийShou-biznes

Зиёдадан "Ўйна, ўйна" таронасига янги клип

Яқиндагина энг сўнгги ижод маҳсулини сайтимиз орқали премьера қилган хушовоз ва ёқимтой хонанда Зиёда бир фурсат ҳам дам олмасдан қизғин ижод билан банд. ''Хаёлим'' қўшиғига суратга олинган янги видеоклип мухлисларига манзур бўлганидан илҳомланган Зиёда, ''Ўйна-ўйна'' таронасига ҳам клип яратиш ниятида экан.

Айни кунда ана шу видеомаҳсулот ғояси устида таниқли клипмейкер Наримон Султонхўжаев билан маслаҳатлашмоқда. 

Зиёда мухлислари учун янги йилда яна бир туҳфа ҳозирлаганини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим. Хонанда ўзининг навбатдаги, яъни бешинчи альбомини тақдим этди. “Ассалом” дея номланган ушбу альбомдан Зиёданинг энг янги ва сара қўшиқлари жой олган бўлиб, уларни яратишда Фурқат Бобожонов, Баҳодир Низомов, Умид Обидов каби ижодкорлар билан ҳамкорлик қилган.

popcorn.uz

    Бошқа янгиликлар