АсосийIqtisodiyot

Парламент сайловларини ўтказиш учун Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қанча маблағ ажратади?

'Парламент сайловларини ўтказиш учун Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қанча маблағ ажратади?'ning rasmi

Парламент сайловлари Қирғизистон ва Тожикистонда 2020 йилда, Ўзбекистонда эса 2019 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сa-news.org нашри ёзмоқда.

Қирғизистон республикаси Молия вазирлиги 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган парламент сайловига 1 миллиард 214,3 миллион сом (17 миллион $ дан ортиқ), 2020 йилнинг март ойида ўтказилиши кўзланган Тожикистон республикаси олий қонунчилик органи сайловига 80 миллион сомоний (8 миллион $ дан ортиқ) маблағ ажратилишини маҳаллий ОАВлар маълум қилган. Ўзбекистон қонунчилик палатаси, шу билан  бирга вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларида сайловларни ўтказиш учун 230,5 миллиард сўм (25 миллион $ га яқин) маблағ ажратилиши кўзда тутилган.



 

    Бошқа янгиликлар