АсосийJamiyat

Ўзстандарт: ““Боржоми” минерал сувининг талабга жавоб бермаслиги аниқланди”

'Ўзстандарт: ““Боржоми” минерал сувининг талабга жавоб бермаслиги аниқланди”'ning rasmi

“Ўзстандарт” “Боржоми” минерал сувининг тегишли талабларга жавоб бермаслигини аниқлади. Бу ҳақда 15-октябр, сешанба куни “Ўзстандарт” агентлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда Spot.
Шунингдек, бундай маҳсулотлар қаторида консерваланган нўхат, нок шарбати, автомобил шиналари, палма ёғи, газ баллонлари ва бошқалар бор.
2019-йилда, шунингдек, Хитойдан келтирилган ўйинчоқлар, Россиядан келтирилган сирка, Қирғизистондан келтирилган томат кетчупи, Грузиядан келтирилган “Боржоми” минерал суви, Канададан келтирилган товуқ сосискалари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланган.
Агентлик вакилларининг таъкидлашича, “Боржоми” суви билан боғлиқ ҳолатда унинг минералланганлик (К, На) ва перганмагатнинг оксидланиш даражаси стандарт талабларига жавоб бермайди.
Шунингдек, қўшимча қилинишича, маҳаллий маҳсулотлар орасида ҳам, хусусан, болалар пояфзали, болалар ўйинчоқлари, колбаса, пишлоқлар ва музқаймоқлар орасида номувофиқлик ҳолатлари кўп учрайди.
Ҳозирда маҳсулотларнинг божхона постига келишидан олдин уларнинг мувофиқлигини баҳолаш тартиби ишлаб чиқилмоқда.

    Бошқа янгиликлар