АсосийDunyo

Қашшоқлик чегараси юқори бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари маълум бўлди (Видео)

'Қашшоқлик чегараси юқори бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари маълум бўлди (Видео)'ning rasmi

Европа статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳар бешинчи европалик ёки бўлмасам 109 миллион киши ижтимоий изоляция ҳолатига ёки қашшоқлар қаторига тушиб қолиш хавфи остида турибди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.

Бу ерда гап кам даромад, жиддий молиявий қийинчиликлар ёки бандлик даражаси паст бўлган оилаларда яшаш каби ҳолатлар ҳақида кетмоқда. Ушбу йўналишда айниқса аёллар ҳимояга муҳтож эканлиги ойдинлашди. Евростат ҳисоботига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатларида қашшоқлик билан боғлиқ муаммоларнинг кўлами турлича. Иттифоқнинг 7 та давлатида ҳар 4-фуқаро қашшоқлик хавфи остида.

 Ушбу рўйхатнинг юқори қисмидан Болгария, Руминия ва Греция жой олган. Болгарияда қашшоқлик чегарасида турган шахслар 32,8 фоизни ташкил этган. Кейинги ўринларни эса Латвия, Литва, Италия ва Испания эгаллаган. Қашшоқлик даражаси энг паст мамлакатлар эса Чехия, Словения, Словакия, Финляндия, Нидерландия, Дания ва Франция ҳамда Австрия бўлди.

Бошқа янгиликлар