Адлия вазирлиги Ўзбекистон француз бокси “Сават” Ассоциациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади Ассоциация аъзолари, Ўзбекистонда француз бокси билан шуғулланадиган ҳаваскор ва профессионал спортчилар, мураббийлар, мутахассислар, экспертлар ва ветеранларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдан иборат.
Француз бокси “Сават” спорт турига тўхталадиган бўлсак, у 300 йилдан кўпроқ тарихга эга спорт тури ҳисобланади. Француз бокси “Сават“ спорт тури 1924 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида расмий спорт турларидан бири бўлган ва у ҳозирги кунда Франциянинг давлат мероси ҳисобланади.