Покистон томонидан отилган ўқлар натижасида Кашмирнинг Ҳиндистон назорати остидаги ҳудудидаги тинч аҳоли вакилларидан камида бир нафари ҳалок бўлган ва яна уч киши жароҳатланган.
“NDTV” хабарига асосланиб берилган маълумотга кўра, отишма Купвара туманида содир этилган.
Ҳиндистон ахборот воситалари хабарларига қараганда, отишмалар давомийлиги барқарор ҳолатда қолмоқда. Июлда 296 та, августда 307, сентябрда 292 та отишма рўй бергани қайд этилган. Январдан буён отишмалар оқибатида 21 киши ҳалок бўлган.