Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасида юзага келган тирбандликка изоҳ берилди

ЖАМИЯТ 22.10.2019, 09:02
Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасида юзага келган тирбандликка изоҳ берилди

 

Қозоғистоннинг «Тажен» чегара божхона пости ва Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган «Довуд ота» чегара божхона пости ўртасидаги йўлда транспорт воситаларининг тирбандлиги юзага келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизмати маълум қилган.  

ДХХ хабарига кўра, Қозоғистоннинг «Тажен» чегара божхона постида уч кун мобайнида юзага келган техник носозликлар сабабли ҳайдовчилардан Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда бошқа йўналишни танлаш сўралади.

Ўзбекистон Чегара қўшинлари матбуот хизмати қозоғистонлик чегарачиларнинг яқин вақт ичида ушбу техник носозликни бартараф этишига умид билдирмоқда.

Аввал ҳам Қозоғистоннинг «Тажен» чегара божхона постидан Қорақалпоғистон Республикаси «Довуд ота» чегара божхона постига киришда 40 та «фура» тирбандлик сабабли навбатда тургани ҳақида хабарлар тарқалган эди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1