1

Ўзбекистон ҳарбий делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

ЖАМИЯТ 23.10.2019, 10:30
Ўзбекистон ҳарбий делегацияси расмий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди

22 октябрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Дилшод Чориев бошчилигидаги ҳарбий делегация расмий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди.

Ўзбекистон делегацияси Қозоғистоннинг “Жануб” Регионал қўмондонлигида бир неча кунлик сафари давомида қўшинлар бошқаруви ҳамда уларнинг жанговар ва оператив тайёргарлиги билан яқиндан танишиб, тажриба алмашиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27 сентябрь куни Қозоғистоннинг “Жануб” Регионал қўмондонлиги қўмондони генерал-майор Кайдар Каракулов раҳбарлигидаги ҳарбий делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди. Ташриф давомида “Жануб” Регионал қўмондонлиги қўмондони Шимоли-ғарбий ҳарбий округи ҳарбий қисм ва муассасаларнинг инфратузилмаси, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш жараёнлари ҳамда ўқув-моддий база билан танишган эди. Унда мудофаа соҳасида ўзбек-қозоқ ҳамкорлигининг истиқболлари муҳокама қилиниб, ҳарбий йўналишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикрлар берилганди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1