Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кўчмас мулк эгалари ўз уйларини кўринишини ўзгартиришни мўлжаллаб, сарф-харажатларни тежаш мақсадида ёки вақт камлиги сабабли таъмирлаш ишларига нотаниш ишчиларни хизмат кўрсатишига йўл қўймасликка чақиради.
Хусусан, Мирзо-Улуғбек туманида 19-октябрь куни соат 06.00 да 31 ёшли Файзулла С.нинг хонадонида таъмирлаш ишларини олиб борган Аюбхон исмли номаълум шахс хонадон эгаси уйда йўқлигидан фойдаланиб қиймати 4 000 000 сўмга тенг бўлган қурилиш молларини ўғирлаб, воқеа жойидан қочган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси — “Ўғрилик” бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ғаразгўйнинг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.






