АсосийShou-biznes

Қорақалпоқ фольклори иккинчи ҳаётга қайтмоқда

“Шарқ” нашриёт-матбаа концерни 100 жилдлик “Қорақалпоқ фольклори” номли китобнинг навбатдаги тиражини босмадан чиқаришни якунламоқда, дея хабар қилади Uzbekistan Today ахборот агентилиги.

Нашрда 77-87 жилдлар бирлаштирилган бўлиб, улар қароқалпоқ халқ эртакларига бағишланган.

- 1930-1970 йилларда фольклорчи-тадқиқотчилар қарқалпоқ халқи оғзаки ижодига оид минглаб матнларни ёзиб олишган. Ўшандан буён бу қўлёзмалар Ўзбекистон фанлар академияси фундаментал кутубхонаси Қорақалпоқ бўлими фондида эҳтиётлик билан сақлаб келинмоқда, - дейди Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти директори Максет Карлыбаев. – Бугун биз ушбу фондни абадийлаштириш, уларни бугунги кун авлод учун тушунарли бўлиши учун катта ишларни амалга оширмоқдамиз.

- Қорақалпоқ халқининг номоддий меросини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалардан бири бу – фольклор асарларининг тўлиқ матнини ташкил этиш бўйича иккинчи уринишдир. Биринчи лойиҳа 1974-1992 йилларда амалга оширилган бўлиб, ўша пайти 22 жилди нашр этилган эди, – дейди 100 жилдлик асар масъул муҳаррири, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари Айтмурат Альниязов. – Ҳозиргиси кенг масшатбдаги лойиҳалардан бири бўлиб, турк филологияси бўйича амалга оширилмоқда. Бу китоблар учтида иш 2007 йилиб бошланган эди, шу кунларда 77-87 жилдлар нашрдан чиқарилади. Агар лойиҳа бошида 100 жилд режалаштирилган бўлса, бугун тўпланган материалларданк елиб чиқиб айтиш мумкинки жилдлар сони ундан ҳам кўпроқ бўлади. Чунки ҳар бир жилд ўзида маълум бир жанрга оид асарларни қамраб олган. Ушбу нашрнинг яна бир ўзига хос томони шундаки, асарлар ҳеч қандай таҳрирларсиз, асл ҳолида чоп этилмоқда.

Янги китобда халқ оғзаки ижодининг энг майда жанрларидаги асарлар тўпланган. Унга мифлар, афсоналар, ривоятлар, ҳангомалар, иборалар, латифалар, жами бўлиб, 10дан ортиқ жанр киритилган.

Шунингдек, Нукусда яна бир китоб устида иш олиб борилмоқда.

Қайд этиш жоизки, Қорақалпоқ илмий-тадқиқот инстиути томонидан бу борада олиб борилаётган ишлар кўпқирралидир. Қорақалпоқ достонларига изоҳлар тўпланган, ушбу достонлар ҳақида барча маълумотлар, фотосуратлар ва бошқалар йиғилган. Буларнинг ҳаммаси турк филологиясини тадқиқ этишга кўмаклашади.

552 та қорақалпоқ халқ қўшиқлари ва 10 та достонининг грамм-пластинка, пленка ҳамда CD-дискларга ёзилганлиги ҳам жуда қизиқарли.

    Бошқа янгиликлар