1

Франциялик Коро Венулла: Самарқандга тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилса эди

ЖАМИЯТ 28.10.2019, 15:13
Теглар: Божхона, ​Самарқанд, Франция
Франциялик Коро Венулла: Самарқандга тўғридан-тўғри авиарейс йўлга қўйилса эди

“Самарқанд” халқаро аэропорти орқали ҳаракатланган сайёҳлар “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходимлари билан суҳбат давомида, Ўзбекистонда туризм борасида қилинаётган ишлар, сайёҳларнинг юртимиз тўғрисидаги таассуротлари хақида фикр алмашилди.

Жумладан, Италиядан ташриф буюрган Алессандро Ангело ва унинг дўсти Брад Фабио саёҳати ҳақидаги таасуротлари билан дўстлашиб, қуйидаги фикрларни билдирди.

– Юртингиз жуда ҳам чиройли, бетакрор табиати, тарихий обидалари, ўзининг узоқ ўтмишига эга бўлган тарихи билан бизни ўзига жалб қилди. Ўзим Италияданман, дўстим Фабио билан ўттиз кун давомида Ўзбекистоннинг Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро ва Хива деб аталмиш гўшаларида бўлдик. Фарғона водийси ўзининг таомлари, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари ўзининг қадимий ноодатий обидалари, тарихийлиги билан бизни лол қолдирди. Мен юртингизнинг мана шундай тарихий жойлари дунёнинг турли бурчакларида яшаётган мен каби сайёҳларни ўзига жалб қилишини ҳисобга олган ҳолда, сервис хизматларини, масалан банкларни янада яхшилашни, туристларга қулай шароитлар яратишни, сайёҳлик обидаларининг жозибадорлилигини янада оширишни ва бу борада оммавий ахборот воситаларида юртингизнинг бундай гўзал ва бетакрор манзараларини намоён қилувчи рекламаларни кучайтиришни тавсия қилган бўлардим.

Франциялик Коро Венулла: мен Ўзбекистонда саккиз кун бўлдим, 4 кун Самарқандда. 2 кун Бухоро ва 2 кун Тошкентда. Шуни айта оламанки, Ўзбекистон замонавий туризм инфратузилмасинин ривожлантирмоқда, сайёҳлар учун мазмунли, хордиқ чиқариш учун кенг кўламли шароитлар яратилаётганлигини кўрдим. Юртингиз тарихий обидаларга бой мамлакат экан. Нафақат мен, балки дўстларим ҳам уларга қизиқишади. Мамлакатингизда сайёҳликнинг янги турлари, экотуризм ривожланаётганлигидан мамнун бўлдим. Билишимча, Ўзбекистонда кўп миллий боғлар, қўриқланадиган табиий худудлар ва ёдгорликлар мавжудлиги экотуризмни ривожлантиришга кенг имконият беради. Биласизми, менинг Франциядаги дўстларим ҳам юртингизга келишни, бундай чиройли ва ҳашаматли тарихий бинолар, тарихий жойларни кўришни хоҳлашади. Айниқса кўҳна Самарқанднинг тарихий обидаларига бўлган қизиқишлари бисёр. Шундан келиб чиқиб, Франциядан Самарқандга тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Испаниялик Лаурес Картес: биз Ўзбекистонга 65 киши, яъни бир гуруҳ бўлиб саёҳатга келганмиз. Мен юртингиз, унинг тарихий жойлари, Самарқанд, Бухоро ва Хивахақида  телевиденияда Ўзбекистон хақида берилган лавҳадан кўрган эдим ва турмуш ўртоғим  Лаурес Санчес билан маслаҳатлашиб шу ерга саёҳат қилишга қарор қилдик. Юртингиз, одамларингиз, миллий таомларингиз ва албатта бу ернинг табиати, тарихий жойлари менда чуқур таассурот қолдирди. Биласизми, бизнинг Самарқанддаги саёҳат вақтимиз шаҳрингиздаги баъзи кўчалардаги йўлларнинг таъмирланиш вақтига тўғри келиб қолгани учун йўлдаги тирбандликлар бизга ноқулайликлар туғдирди. Лекин барибир юртингизга қилган саёҳтимиз мазмунли ва завққа тўла бўлди.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, сайёҳларда юртимизга бўлган қизиқиш кун сайин ортиб бормоқда, улар ташрифи давомида ўзлари билан ижобий таасуротлар олиб кетишмоқда, бунда албатта ҳар биримизнинг ҳиссамиз бор.

Шарҳлар

Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

10.05.2024, 15:34

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...
Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи атига 3 суткага қамалди

06.05.2024, 15:23

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган йигит 24 январь куни соат 11:30 ларда ўзи ишлаб келаётган Ургут туманидаги мактабда дарс ўтиш жараёнида шу мактабнинг 11 синфида...
Самарқандда 8 синф қизни уриб юборган ҳайдовчи мактаб ўқувчиси экани аниқланди

06.05.2024, 14:19

Самарқанд шаҳрида 29 апрел куни Cobalt машинаси 15 ёшли ўқувчи қизни уриб юборгани, оқибатда қиз тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилган эди.Соат 17:00...
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

02.05.2024, 16:46

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1