АсосийСиёсат

Элчиларга янги вазифалар қўйилди

Фуқароларни хорижда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланди.

'Элчиларга янги вазифалар қўйилди'ning rasmi

Ташкилий меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш, айниқса Европа ва Яқин Шарқ давлатлари билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Маълум қилинишича, илгари ўзбекистонликлар асосан 2–3 та давлатда меҳнат қилган бўлса, ҳозир ташкилий миграция асосида 30 дан ортиқ мамлакатда ишламоқда. Германия, Япония ва Жанубий Корея компаниялари Ўзбекистонда ўқув курсларини ташкил этиб, мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйган.

Хусусан, Япония компанияси қурилиш, ҳайдовчилик, меҳмонхона ва ресторан хизмати йўналишларида 10 минг нафар ўзбек мутахассисини жалб қилиш лойиҳасини бошлаган. Буюк Британияга мавсумий ишчилар юбориш амалиёти ҳам йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, Австрия, Франция, Испания, Италия, Чехия ва Саудия Арабистонида ишчи кучига талаб юқори бўлишига қарамай, ушбу давлатлардаги элчиларнинг ташаббуслари етарли эмаслиги танқид қилинди. Элчиларга бу йўналишда ишларни фаоллаштириш вазифаси юклатилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 07.02.2026 13:28

    Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

    Муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган тарзда ўтди, дея ёзди Саида Мирзиёева.

    'Ўзбекистон ва Покистон президентлари Исломободда музокара ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2026 09:45

    Ўзбекистон ва Покистон президентлари Исломободда музокара ўтказди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига давлат ташрифи доирасида Покистон Ислом Республикаси президенти Асиф Али Зардарий билан тор доирада ва делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

    'Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” асосчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2026 08:53

    Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” асосчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    Исломободда ўтган учрашувда Ўзбекистонда қўшма тўқимачилик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий корхоналарни халқаро етказиб бериш занжирларига интеграция қилиш масалалари кўриб чиқилди.

    'Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2026 04:48

    Саида Мирзиёева Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси билан учрашди

    Президент администрацияси раҳбари Маулен Ашимбаев билан нималарни муҳокама қилди?

    'Шавкат Мирзиёевни Исломободда Покистон бош вазири ўринбосари кутиб олди'ning rasmi

    Сиёсат 05.02.2026 13:14

    Шавкат Мирзиёевни Исломободда Покистон бош вазири ўринбосари кутиб олди

    Ўзбекистон Президентининг Покистонга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

    'Ўзбекистон Президенти Покистонга йўл олди'ning rasmi

    Сиёсат 05.02.2026 08:25

    Ўзбекистон Президенти Покистонга йўл олди

    Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни Покистонга давлат ташрифи билан жўнаб кетди.